Нурободда 9 ойда 23,5 миллард сўмлик истеъмол товарлари, 103,6 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
- 04.11.2019 16:14
- 74
- Иқтисодиёт
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Нуробод туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 103,6 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 112,6 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 23,5 миллиард сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2018 йилнинг мос дарига нисбатан 105,5 фоиз ўсишга эришилди. Жумладан, 8,1 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, умумий ҳажмга нисбатан 34,5 % ни ташкил қилди.
9 ой давомида 15,4 миллиард сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2018 йил мос равишда 109,0 фоиз ва 103,8 фоиз) ишлаб чиқарилди.
Жорий йил бошидан туманда 103,6 миллирад сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, тайёрланган ушбу маҳсулотларнинг барчаси кичик бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келди.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.