Самарқанд миллионли шаҳарга айланса, оддий одамлар бунинг самарасини, ўз ҳаётига нафини сезадими?

Бу саволга "албатта", деган шаҳар ҳокими Ф.Умаров қуйидагиларни гапириб берди:

Шаҳарда инфратузилма ривожланиб, иқтисодий ўсиш бўлади-ю, бу оддий одамлар ҳаётига таъсир қилмаслиги мумкинми?
Масалан, Самарқанд шаҳрида Самарқанд ГЭСлар каскадини (ГЭС-2Б) модернизация қилиш кўзда тутилгани бу электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.

Қолаверса, 52 км. электр тармоқлари қурилади, 40 та трансформаторлар янгидан ўрнатилади, 82 км. газ тармоқлари мукаммал таъмирланади, 120 та янги газ тақсимлаш қурилмалари ўрнатилади, 54,5 км. оқова сув тармоқлари, 41,9 км. алоқа тармоқлари янгидан қурилади.

Бундан ташқари, 118,8 км. ички йўллар мукаммал таъмирланади ва 85,4 км. кўчаларда янгидан ёритиш тармоқлари ўрнатилади.

Ёки 68 та кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминловчи марказий қозонхоналарни модернизация қилиш ижобий янгилик эмасми?

Шунингдек, 4 та марказлашган иссиқлик тармоғидан узоқ масофадан жойлашган уй-жойларга локал қозонхоналар янгидан қуриш ва мавжудларини таъмирлашчи?

Аҳолига қулайлик ҳақида гап кетганда 60 та шох ва оралиқ бекатларни замонавий лойиҳалар асосида янгидан барпо этиш ҳамда мавжудларини таъмирлаш, 15 та йўналиш бўйича жамоа транспорт йўналишларини жойлаштириш каби вазифаларни ҳам айтиб ўтишимиз зарур.

Албатта, режалаштирилган ишлар кўлами аслида бундан ҳам кўп.