Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи оқдарёлик ўқитувчиларга тавсия бермоқда

Айни пайтда Оқдарё туманидаги 41-умумий ўрта таълим мактабида ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини  ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш, тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш, “Оила-маҳалла-мактаб-олий таълим” ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган семинар ташкил этилди.

"Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик!"  шиори остида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи У.Тошкенбоев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов ва бошқалар вилоят мактабларида таълим сифатини ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тизимда замонавий услубларни кенг қўллаш, ўқитувчи билим ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар бермоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.