Украинада содир бўлган йирик ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Луганск вилоятидаги ўрмон ёнғини оқибатида 110 та уй ёниб кетди ва 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, 6 июль куни Осколоновка ва Капитаново қишлоқлари ҳудудида қуриган хашакнинг аланга олиши сабабли ўрмон ёнғини юзага келган. Орадан бир қанча вақт ўтгач, аланга Смоляниново қишлоғини қуршаб олган.

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг сўзларига кўра, мингдан ортиқ қутқарувчи ва 500 дан ортиқ полиция ходими ёнғин ҳудудида қутқарув ишларини амалга оширмоқда.