Хусусий бандлик агентликлари фуқаролардан қарийб 79,1 миллиард сўм маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган

Хусусий бандлик агентликлари 9338 нафар фуқародан қарийб 79,1 миллиард сўмни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган. Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари маълум қилди:

Шунингдек, вазирликнинг реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган. Улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича лицензия берилган.
Ўтган давр мобайнида 55 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони бугунги кунда 20 тани ташкил этмоқда.
Ҳозирда 11 та ХБАнинг 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.