Ядро қуроли бўйича ким етакчи?

Бугун кейинги вақтда ижтимоий тармоқлар тез-тез турли фикрлар билдирилаётган мавзу - дунёдаги энг қудратли ядровий давлатлар (Arms Control Association маълумотлари асосида тайёрланган) рейтингига назар соламиз.

Шимолий Корея. 30-40 жанговар каллак

2004 йилда атом бомбаларининг кенг кўламли синовлари бошланди. Мамлакат ҳукумати бу синовлар фақат тинч мақсадларда, коинотни тадқиқ қилиш учун ўтказилиб келинишини таъкидламоқда.

Ядро дастури ва Шимолий Корея ракеталарининг учирилиши АҚШ ва Японияни хавотирга солди – улар КХДРга қарши бир нечта санкция жорий қилишди. Расман қоралашига қарамай, Хитой КХДРнинг ҳарбий иттифоқчиси ва иқтисодий ҳамкори бўлиб қолмоқда.

Исроил. 100 жанговар каллак

Бу давлат нафақат тўлақонли ядро арсеналига эга, балки ўз қуролларини исталган вақтда баллистик ракеталар, флот ёки самолётлар ёрдамида сайёранинг исталган нуқтасига етказишга қодир.

Ҳиндистон. 130-140 жанговар каллак

Бу мамлакат ҳам сезиларли даражадаги ядро қуроли захираларига эга ва уларни исталган вақтда сўралган манзилга етказиб бериши мумкин. Шунингдек, бу ерда ядровий сувости ракета ташувчилари ишлаб чиқарилиши ҳам ривожланмоқда.

Покистон. 150-160 жанговар каллак

Буюк Британия. 210-230 жанговар каллак

Буюк Британияда тахминан 160 таси жанговар тайёр ҳолатда турадиган 225 та термоядровий каллак борлиги тахмин қилинади. Бироқ арсеналнинг аниқ ҳажми расман ошкор қилинмаган.

Франция. 290-300 жанговар каллак

Давлат “Атом қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома” тарафдори бўлишига қарамай, у оммавий қирғин қуролларининг кенг арсеналига эга. Умуман олганда, мамлакатда 300 та ядро каллаклари бор.

Хитой. 300-320 жанговар каллак

Хитой ҳукумати 2011 йилда мамлакат қуролларини фақат тинчликни сақлаш учун зарур бўлган даражада ушлаб туришини эълон қилди. Ушбу баёнотига қарамай, мамлакат мудофаа саноати ядровий каллакларни ташиш учун мўлжалланган тўрт турдаги янги баллистик ракеталарни ишлаб чиқарди.

АҚШ 6 000 дан 7 000 жанговар каллаккача

Америкаликлар 1945 йилда биринчи бўлиб ядро қуролини синовдан ўтказди. Ўшанда инсоният ҳалокатли таҳдиднинг янги тури билан танишган эди. Атом бомбаси яратиш устида ишлаган машҳур олим Альберт Эйнштейн беихтиёр унинг яратувчисидан вайронкорга айланди.

Бугунги кунда Америкада ядровий дастур бўйича 20 дан ортиқ объект фаолият юритиб, турли модификациядаги янги қурол тизимлари ишлаб чиқарилмоқда. Мамлакат ҳарбий доктринаси Америка армияси мамлакат ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган миқдорда қуролга эга бўлишини таъкидлайди ва ўз қуролларини ядро арсеналига эга бўлмаган давлатларга қарши ишлатмасликка ваъда берган.

Россия 6500 дан 7 300 жанговар каллаккача

Россия Федерацияси энг кучли ядровий давлат ҳисобланади. Замонавий қуролларнинг аксарияти мамлакатга собиқ СССРдан мерос бўлиб қолган – барча ўқ-дорилар иттифоқ республикалари ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан олиб чиқилган.

Бундан ташқари, Россияда водород бомбаларини ишлаб чиқариш технологияси мавжуд. Бюджетнинг оқилона тақсимланиши ва инновацион ишланмалар мамлакатга бу борада етакчи ўриннни эгаллаш имконини берди. Россия ҳарбийлари ядровий қуролдан фақатгина давлатга қарши худди шундай қурол қўлланганида жавоб тариқасида ёки аҳолига реал таҳдид туғилган тақдирда фойдаланишини айтмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.