Японияда 100 ёшдан ошган 50 мингдан зиёд одам бор
Дунёда умр кўриш давомийлиги ва ҳаёт даражаси бўйича бундай ютуқларга эришган бошқа мамлакатлар йўқ. Хўш, нега шундай экан?
Сарлавҳадаги рақам 15 йилдан сўнг кунчиқар мамлакатда миллиондан ортиқ узоқ умр кўрадиган одам бўлишига ишора қиляпти.
Баъзилар, уларнинг узоқ умр кўриш сирлари хом балиқ ва денгиз ўтларини истеъмол қилишларида, деган тахминни ўртага ташлади. Аслида бундай эмас.
Дунёда илиқ океан бўйида жойлашган, маҳаллий аҳолиси эрталабдан кечгача денгиз маҳсулотлари, мева ва сабзавотларни истеъмол қиладиган кўплаб мамлакатлар бор. Бироқ, уларнинг умр давомийлиги японларга қараганда икки баробар кам.
Узоқ умр кўришнинг сири шундаки, японлар мулоқот қилганда суҳбатдоши кайфиятини бузмасликка ҳаракат қиладиган ажойиб кишилардир. Дунёда Япония каби бошқа ижобий мамлакатни топиш мушкул.
Бу мамлакатни ҳақиқий иқтисодий мўъжиза билан тенглаштирса бўлади, негаки уларнинг ер майдони йўқ, ҳатто шоли экиш ва шаҳарлар қуриш учун ҳеч қандай жойи, табиий ресурслари ҳам йўқ. Шу билан бирга улар дунёдаги энг бой миллатдир ҳам. Японларнинг ўртача иш ҳақи 3,5 минг долларни ташкил қилади.
Гап шундаки, бутун бир мамлакат муваффақиятининг сири японларнинг биринчилардан бўлиб ўз фикрларини бошқаришни, салбий фикрлар нафақат суҳбатдошнинг кайфиятини, балки унинг соғлиғи ва келажагини ҳам йўқ қилишини мукаммал англашни ўрганганлигидадир.
Уларда “йўқ” деган сўзнинг ўзи йўқ.
Бу шу қадар табиий йўл билан қилинганки, уларнинг ҳар бири хоҳ мактабда, хоҳ уйда ёки ишда бўлсин, ўз фикрларини бошқара билади ва салбий фикрлари бошқалар ҳаётини бузишига йўл қўймайди.
Зеро, улар фикрлари фарзандларининг, компаниясининг ва ўз мамлакатининг келажагини етиштирадиган уруғ эканлигини тушунади.
Хулоса қилиб, инсон ҳаётини ўзининг фикрлари, баҳолари орқали ўзгартира олиши мумкин, десак бўлади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.