Ариқ бўйидаги муштлашув учун жиноят иши очилди
Жорий йилнинг 13 июль куни соат 01:00 да Учқўрғон тумани Оқтовлик маҳалласида жойлашган “Жанг” ариғида 27 ёшли Д.А. спиртли ичимликдан маст ҳолатда чўмилаётган вақтида ушбу ариқ олдида жойлашган хонадонда яшовчи 50 ёшли К.К. чиқиб, Д.А.га ярим кечаси маст ҳолатда яшаш хонадони олдида чўмилмаслигини айтган. Д.А. ҳақорат қилган ҳолда К.К.нинг юзи ва бош қисмига уриб, унга тан жароҳати етказган.
Оқибатда К.К. туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, у бош мия ёпиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши ва қон қуйилиши, бош мия ўнг ярим шари ўткир гигромаси каби тан жароҳатлари олганлиги, бу эса “оғир” тан жароҳатларига кириши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳолат юзасидан А.Д.га нисбатан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.