Франциядаги зиддият: Макрон "зўравонликлар ислоҳотни бекор қилишга мажбурлай олмаслиги"ни айтди
Жамиятдаги кучли норозиликка қарамай, Франция раҳбарияти рад этмаган пенсия ислоҳотига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда.
“Франция пойтахти ва мамлакатнинг йирик шаҳар кўчалари одамлар билан гавжум. Пайшанба – Франция ҳукуматининг пенсия ислоҳоти лойиҳасига қарши миллий иш ташлаш ва намойишларнинг навбатдаги, тўқизинчи куни ўтди.
Париж кўчаларига чиққан намойишчилар ҳаракат нафақат айнан шу ислоҳотга, балки тўлиқ Франция президенти сиёсатига қарши қаратилганини айтишмоқда, дейилади Euronews телеканалида.
Ушбу баҳсли лойиҳани Эммануэль Макрон маъмурияти Конгрессни четлаб ўтиб, одамлар айтганидек, халқ маъқуллаши ва қўллаб-қувватлашисиз тасдиқлаган. Париж кўчаларида минглаб одамлар - уларнинг катта қисми ёшлар, халқ ғазаби француз институтлари ва демократияси учун таҳдид деб ҳисобловчи Франция Президенти Эммануэль Макронга қаратилган. Таҳдид эса у ишларни қандай бажараётгани, ўзини тутиши, бу ва бошқа инқирозларни қандай ҳал қилиши туфайлидир", дея намойишчилар сўзларини келтиради Euronews мухбири Анелиз Боржес.
Президент Эммануэль Макрон чоршанба куни телевидениега берган интервьюсида ҳукуматни ҳимоя қилиб, оловга мой қуйди. У ўз фикридан қайтмаслигини, бу ислоҳот қийин, аммо зарурлигини таъкидлади. Одамлар эса у фикрини ўзгартирмагунча ва лойиҳадан воз кечмагунча кўчага чиқишда давом этишини айтмоқда, дейди Боржес.
Янги қонунга кўра, олдин ҳам саноати ривожланган мамлакатларда энг паст кўрсаткичда бўлган, ишчилар учун пенсия ёши 64 ёшни ташкил этади. Ҳукумат ўзгаришлар 2030 йилда пенсия тизимидаги 13,5 миллиард евролик бўшлиқ олдини олиш учун зарурлигини таъкидламоқда.
Касаба уюшмалари эса дам олиш кунларида кўпроқ ҳаракат қилишга чақириб, 28 март куни яна бир умуммиллий митинг ўтказишда қатъий қолмоқда.
Пенсия ислоҳотига қарши ўтказилган оммавий норозилик намойишларининг 9-кунида 150 га яқин ҳуқуқ-тартибот ходими яраланган, 170 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олингани айтилмоқда.
Эммануэль Макрон эса зўравонлик уни ислоҳотни бекор қилишга мажбурлай олмаслигини таъкидлайди.