Жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилган аёл калтакланди

2020 йилнинг 26 июнь куни соат 15:00 да 30 ёшли Н.Р. Бухоро шаҳрида жойлашган Перинатал маркази олдида куёви Ж.С. билан олдиндан ўзаро келишмовчиликлар туфайли жанжаллашиб турган вақтида, уларни ажратиш учун келган фуқаро Н.Р.ни (аёл) қўллари билан уриб-дўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.