ЖССТ: Коронавирус мутацияда давом этмоқда

Коронавирус одамларга мослашган, аммо ҳали ҳам мутацияни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг Россиядаги расмий вакили Мелита Вуинович маълум қилади.

Унинг сўзларига кўра, CОVID-19 ўз мавжудлигини давом эттириш учун мутацияга учраган.

“Европа ва Марказий Осиёда қиш келиши бошқа нафас йўллари патогенлари билан коронавирус ҳам айлана бошлади. COVID-19 ҳали ҳам кенг тарқалган ва оғир касалликларни келтириб чиқаришда давом этмоқда ", дейди мутахассис.

Унинг таъкидлашича, касалланиш тўғрисида ЖССТга хабар берган мамлакатларнинг қарийб ярми, хусусан, Финляндия, Италия ва Словакияда ўсиш тенденцияларини кўрсатмоқда.

"У бизнинг ҳаётимизга ҳали ҳам зарар келтирмоқда", деб хулоса қилади Вуинович.