Кеча Туркиядаги Авлиё София масжидидан 86 йилдан кейин илк бор азон эшитилди

Туркия Президенти Режеп Тайипп Эрдўған Истанбулдаги Авлиё София ибодатхонасига масжид мақоми берилиши тўғрисидаги буйруққа имзо чекди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар қилди.

Бироз илгари Туркия давлат кенгаши 1934 йилда имзоланган ибодатхонага музей мақоми берилиши тўғрисидаги қарорни бекор қилган эди.

“Қарор қилинди: Айя-София бошқаруви Диянатга (Туркиянинг дин ишлари бошқармаси) ўтказилсин ва у намоз учун очилсин”, дейилган Туркия етакчиси буйруғида.

10 июль, жума куни Авлиё София масжидидан 1934 йилдан бери илк маротаба азон овози эшитилди. Мусулмонларни намозга чақириб янграган азон овози ёзиб олинган видеолавҳалар Туркия блогерлари томонидан YouTubeга жойлаштирилди.

Туркия Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган ушбу қарор катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Насронийлар ибодатхонаси мақомида бўлиб турган Авлиё Софияга масжид мақоми берилиши юзасидан бир қатор давлат ва ташкилотлар ўз норозиликларини билдиришди.