Коронавирус кўпроқ кимларга ва қаерда юқиш хавфи бор?

Биринчи ўринда — дорихоналарда ишлайдиганлар. Асосий хавф шундаки, дорихонага ҳар хил тоифадаги, соғлигида муаммо бор одамлар ташриф буюради.

Иккинчи ўринда — дўконлар. Дўконларга борганда ўзингизни хавфдан ҳимоялаш учун, албатта ниқоб тақишингиз, арава тутқичига антисептик воситалар билан ишлов бериш, ўралган маҳсулотларни олиш, имкон қадар қадоқланган пакетларга камроқ қўл теккизиш зарур.

Учинчи ўринда — автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари. Ёқилғи қуядиган пистолетни кунига 10 дан ортиқ одам ушлайди.

Тўртинчи ўринда — итларни сайр қилдириш жойлари. Итларни олиб чиқишда одам тез-тез подъезд ва эшик тутқичларини ушлайди. Бундан ташқари, итлар вирусни оёқларида уйга ташиши мумкин.

Бешинчи ўринда — кўчага чиқинди ташлашга чиқиш. Бунда хавф нисбатан пастроқ бўлса-да, айрим вақт чангда вирус заррачалари сақланиб қолган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.