МИБ “@mibuzbot” бот-каналини ишга туширди!

Энди, коммунал тўловларни уйда тўлайсиз, ҳисоблагич кўрсатгичларини фото орқали юборасиз.

Бугунги карантин сабаб фуқароларимизнинг аксарияти уйда. Уларнинг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжи янада ортмоқда. Истеъмол қилинган манбаалар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик эса қарздорликларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

Шу боис фуқароларнинг уйдан туриб, фойдаланилган коммунал хизматлар ва қаттиқ маиший чиқиндилар учун тўловларни амалга оширишлари учун “Telegram” тармоғи орқали “@mibuzbot” каналида яна бир қулайлик яратилди.

Бунинг учун аввало, ушбу бот каналига кириб, старт тугмаси босилса, мобиль телефон рақами ботга уланади. Кейин коммунал хизмат тури, вилоят, туман, шаҳарни танлайсиз ҳамда коммунал хизмат тури бўйича шахсий-ҳисобрақам киритилади. Ушбу маълумотлар киритилгандан сўнг бот абонентнинг ҳисоб-китоб маълумотларини кўрсатади.

Шундан кейин абонентлар ҳисоблагич фотосуратини юбориш, тўловларни кузатиб бориш ва қарздорликни тўлаш имкониятига эга бўлади.

Оддий айтганда, карантин кунларида ҳам Сиз масофадан туриб, ҳисоблагич суратини юборасиз ва кўрсаткич “МIB inspektori” андроид электрон тизимига келиб тушади ва абонент ҳисобига киритиб борилади. Тўлов тугмаси орқали - электрон тўлов тизимлари билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга ошириб борасиз.

Тўловни амалга оширишда бот орқали электрон тўлов тизимларига кириб, истеъмолчининг пластик карточка рақами, унинг муддати, унга боғланган телефон рақами ва тўлов суммаси киритилганидан сўнг “SMS” орқали келган ҳимоя кодини тасдиқлаш кифоя.

Шу заҳоти Сизга тўлов амалга оширилганлиги маълум қилинади.

Айтганча, бундай қулайликлар Мажбурий ижро бюросининг расмий “mib.uz” сайтида ҳам яратилган.

Унутманг, амалга оширган тўловларингиз Сизнинг энергия ресурсларидан тўлақонли фойдаланишингиз ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси учун хизмат қилади!

# Уйда қолинг!

# Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

# Тўловларни унутманг!