Россия – Украина музокаралари: олдинга силжиш бошланди
Россия-Украина музокараларида аста-секин ижобий томонга силжиш кузатилмоқда. Кеча Истанбулда ўтган учрашувдан сўнг урушни мулоқот орқали тугатишга умид пайдо бўлди.
Ҳар икки томон ўз баёнотини эълон қилди. Россия Мудофаа вазирлиги баёнотини бошқарма бошлиғи ўринбосари Александр Фомин ўқиб эшиттирди. У ўзаро ишончни ошириш, Украинанинг нейтралитети ва ядросиз мақоми тўғрисида шартнома тайёрлаш, кейинги музокаралар учун шарт-шароит яратиш учун қуйидаги қадамлар қўйилишини таъкидлади:
▪️ Киев ва Чернигов ҳудудларида ҳарбий фаолликни тубдан, бир неча мартага қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тегишли муҳим қарорлар Киевда қабул қилинади ва кейинги иш учун мўътадил шароитлар яратилиши керак.
▪️ Киев НАТОга қўшилиш ва ўз ҳудудида учинчи давлатлар ҳарбий инфратузилмаларини жойлаштиришдан бош тортганига жавобан, зарурат туғилганда Украинага ҳарбий ёрдам, жумладан, қуролли куч ва ёпиқ осмон билан таъминлаши зарур бўлган асосий «дунё ўйинчи»ларидан хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда. Ҳеч ким Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига тўсқинлик қилмаслиги керак, денацификация и демилитаризация масаласи кейинга қолдирилади, Қрим масаласини ҳал қилиш ҳам ортга сурилмоқда, Донбасс республикалари тақдири кейинги музокараларда ҳал қилинади.
Украина делегацияси аъзоси Михаил Подоляк:
▪️ "Хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги келишувни бажариш қуйидагича амалга оширилади: биринчидан, бу референдум бўлиб, унда Украинанинг барча фуқаролари ушбу келишув ва у қандай ишлаши кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирадилар. Шундан сўнг, мамлакатлар парламентлари ва Украина парламенти томонидан кафиллик ратификация жараёни бўлади. Бу энг муҳими. Келишув жамиятни мустаҳкамлай олиши зарур. Бунинг учун жамият томонидан қўллаб-қувватланишимиз муҳим.
Украина ўз таклифларига жавоб кутаётган бир пайтда, Россия музокаралар делегацияси раҳбари Владимир Мединский Россия тинчлик битими лойиҳаси тайёр бўлгач, президентлар Путин ва Зеленский ўртасида учрашув ўтказишни таклиф қилаётганини маълум қилди.
Ҳужжат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланади, бу эса турли сиёсий фарқ ва тафсилотларни муҳокама қилиш имконини беради.