Самарқандда иситиш мавсуми 15 октябрдан бошланди

Самарқанд вилояти ҳокимининг фармойишига кўра, вилоят ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда турар жой биноларини иситиш мавсуми 2020 йил 15 октябрдан бошланади.

Фармойиш билан “Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖга табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларни суюлтирилган газ билан таъминлаш, “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиалига ижтимоий соҳа муассасаларига жорий йил 1 ноябрга қадар, аҳолига эса 1 декабргача кўмир маҳсулотларини тўлиқ етказиб бериш вазифаси юклатилди