Тожикистонлик фуқаронинг юк машинасидан дизель ёқилғиси тортиш мосламасини ўғирлаганлар ушланди
- 08.04.2020 11:55
- 279
- Жиноят ва жазо

Жорий йил 4 апрелдан 5 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Мустақиллик МФЙда жойлашган тўйхона олдида Тожикистон Республикаси фуқароси, 24 ёшли А.С. томонидан қаровсиз қолдирилган “Scania” русумли юк автомашинасининг ёқилғи сақлаш баки қулфини бузиб, 300 литр дизель ёқилғи тортиш мосламаси (насосини) ўғирлаб кетган.
Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 23 ёшли Ш.Т., 20 ёшли А.Қ. ва 22 ёшли Ж.Э.лар содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Т., А.Қ. ва Ж.Э.лар гумонланувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 29 дақиқа аввал
- Маслаҳат
МикроГЭСлар аҳолининг энергияга бўлган талабини қондиради
- 36 дақиқа аввал
- Самарқанд
Мутолаа: КЎНГИЛ. Ҳикоя
- 47 дақиқа аввал
- Мутолаа
Бўлган воқеа: Қалдирғоч келди
- 48 дақиқа аввал
- Мутолаа