Вилоят Кенгашининг 63-сессияси 13 май куни ўтказилади
Вилоят ҳокими Э.Турдимов 2022 йил 6 май куни "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмиш учинчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарор қабул қилди.
Унга кўра, вилоят Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси 2022 йил 13 май куни соат 9:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масала киритилган:
- вилоят ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар масалалари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи З.Раҳмонованинг вилоятда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисоботи;
- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Умаровнинг ёшлар ва вояга этмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида вилоятда амалга оширилган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи;
- вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Бойхўрозовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси раҳбари М.Турдиевнинг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти;
- вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи З.Жамоловнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
- вилоят бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича вилоят комиссияси низоми ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5230-сонли қарори ижроси юзасидан 2022 йил I чорак якуни бўйича вилоят ҳокими ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисида;
- Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида;
- бошқа масалалар.