Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бу ташкилотларга очиқлик “бегона”ми?

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик орқали аҳолининг кенг қатламига етказиб бориш мақсадида вилоятимизда матбуот анжуманлари мунтазам равишда ўтказиб борилади.

Аммо негадир қуйидаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари ўтган 2019 йилда матбуот анжуманлари ўтказишга ҳафсала қилишмаган:

Мудофаа ишлари бошқармаси,

Соғлиқни сақлаш бошқармаси,

“Самарқанд автойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти,

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмакалашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси,

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси,

Давлат архитектура-қурилиш назорат инспекцияси вилоят бўлими,

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси,

“Давсувназорат” инспекцияси вилоят бўлими,

Қурилиш бош бошқармаси,

Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси ва бошқалар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими.