Маърифат билан яшнагай илм-фaн, ижод

Бугун юртимизда ёшларнинг билим олиши, уларнинг турли соҳаларда ўз иқтидорини намойиш этиши учун барча имкониятлар эшиги очиқ. Яқин ўтмишимизда эркин ижод қилиш, илм-фан билан машғул бўлишимиз учун қанча-қанча инсонларнинг заҳматли меҳнати, керак бўлса, азиз жонлари фидо бўлган. Шундай инсонлардан бири, буюк маърифатпарвар адибимиз Aбдулла Aвлоний ҳисобланади. Aвлоний асарлар ёзиш билан бир қаторда, мактаблар очиш, халқни саводхон қилиш, ўзбек хотин-қизларини ўқитиш, ўқитувчилар ва зиёлилар тайёрлаш билан шуғулланди. У ўзининг маърифат нурлари билан суғорилган ғояларида халқимизнинг онгини ривожлантиришга ҳаракат қилди.

Жумладан, Авлоний ўз асарларида мактаб ёшидаги болаларнинг фикр доирасини кенгайтириш, уларда мактаб ва китобга, меҳнатга, табиатга, Ватанга муҳаббат уйғотишни мақсад қилган. "Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ" асарида шундай дейди: “Aлҳосил тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидур", дейди маърифатпарвар адиб.

Дарҳақиқат, тарбия инсонни юксакликка ёки тубанликка элтувчи асосий восита. Чунки Ватан тақдирини ёшлар тарбияси ҳал қилади.

Илм-фаннинг, санъат ва ижоднинг гуллаб яшнаши, равнақ топишида муҳим рол ўйнаган маърифатпарвар жадидлар хотираси биз, ёш авлод қалбида мангу яшайди.

Рушана AБДУРАШИДОВА,

ТДПУ талабаси.