Ўзбекистон 24 майга қадар коронавирусни енгиши ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри?

— Ижтимоий тармоқларда Сингапур университети олимларининг Ўзбекистонда 24 майга қадар коронавирус инфекцияси тарқалиши тугаши тўғрисидаги прогнозлар ҳақида маълумот кўрдим. Бу борада мутахассисларимиз қандай фикрда?

Мазкур саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

“Сингапур университети олимлари математик модел ва жойлардаги статистикадан келиб чиқиб, прогноз ҳисоби дастурини яратишди. Уларнинг ўзлари бу бор-йўғи дастурлигини ва ҳақиқатда ҳолат мутлақо бошқача бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда”, деди Оқилов.