“Spark”лар кимга насиб этади?
- 14.09.2019 17:53
- 288
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида вилоят ҳокими соврини учун халқаро кураш мусобақаси бошланди.
Унда республикамизнинг энг сара полвонлари билан бирга Индонезия, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларидан келган курашчилар 73, 90, +90 килограмм вазн тоифасида беллашувга киришди. Ҳар бир вазн тоифасида бош соврин учун 3 та “Spark” автомобили қўйилган.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимлиги котибияти мудири Х.Очилов, Ўзбекистон миллий кураш федерацияси раиси ўринбосари К.Юсупов сўзга чиқиб, ўзбек миллий курашининг нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида кенг оммалашиб бораётганлигини таъкидлади. Иштирокчиларга омад тилади.
Теглар:
Миллий кураш