Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда қанча талаба бор, уларнинг қанчаси турар жой билан таъминланган?

Самарқанд давлат университетида кундузги бакалавриат талабалари сони 15 179 нафар. Улардан 1 470 нафари талабалар турар жойида, 7 200 нафари ижарада яшайди.

Самарқанд давлат тиббиёт институтида 6 767 нафар талаба таҳсил олади. Уларнинг 1 200 нафарга яқини ётоқхона билан таъминланган, 2 173 нафари ижарада туради.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 4 339 нафар талабанинг 250 нафари талабалар ётоқхонасида яшайди, 797 нафари ижарада туради.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 6 011 нафар талабасининг 1 682 нафари ижарада, 811 нафари талабалар турар жойида истиқомат қилади.

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида талабалар сони 4 365 нафар. Уларнинг 421 нафари ётоқхонада, 2 347 нафари ижарада яшайди. 233 нафари яқин қариндошлариникида туради.

“Ипак йўли” туризм халқаро университети 1 200 нафар талабасининг 54 нафари Самарқанд давлат университетининг 4-сон талабалар турар жойида яшайди. 700 нафарга яқин талаба ётоқхонага муҳтож.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида кундузги таълим йўналишида ўқийдиган 528 талабанинг 170 нафари ижарада, 118 нафари талабалар турар жойида яшайди.

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида 390 нафар талаба ва магистр ўқийди. Ётоқхона таъмирланаётгани боис талабаларнинг 317 нафари ижарада турибди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали бу ҳақда маълумот бермади.