Ижтимоий тармоқ вақтимизни ўғирлаяпти
Ота-онам болалигида тенгдошлари билан ўйнаган “Оқ теракми, кўк терак?”, “Яшинмачоқ”, “Қувлашмачоқ”, “Арқонда сакраш” ва бошқа халқ ўйинлари ҳақида завқ билан гапириб беришади. Шунда ўша даврга тушиб қолгандек бўламан. “Нега бизда ундай эмас”, деган савол қийнайди мени.