“Мени дадам олиб кетяпти...”

Меҳнат таътилимнинг дастлабки кунларидан бирида қизларим - 6 ёшли Солиҳаой ва 4 ёшли Марямхонни боғчадан олишга бордим. Ишда бўлиб, аввал ҳеч уларни боғчадан олмаганман. Мени кўриб қизларим, айниқса, Марямхон жуда ҳам ҳаяжонланиб кетди, югуриб келиб ўзини бағримга отди.

Конго терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан четлатилиши мумкин

11 июнь — 19 июль кунлари АҚШ, Мексика ҳамда Канада мезбонлигида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати яқинлашар экан, мусобақа ва унда иштирок этадиган миллий терма жамоалар атрофидаги муҳокамалар тобора қизғин тус олмоқда.

Оилангиз билан қачон саёҳатга чиққансиз?

Кўпчилигимиз “Саёҳат қилиш учун жуда кўп пул керак” ёки “Вақтим йўқ”, деб баҳона қиламиз. Лекин оилавий саёҳат — бу албатта чет элга бориш ёки беш юлдузли меҳмонхонада яшаш дегани эмас. Бу шунчаки оила аъзоларининг бир-бирига вақт ажратишидир.

Самарқанд тумани электр таъминоти корхонаси раҳбарига маъмурий жазо қўлланилди. Нега?

Гап шундаки, “С.Ф.Б.” масъулияти чекланган жамияти томонидан Самарқанд тумани электр таъминоти корхонаси фаолияти юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожат йўлланган.

"Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш” лойиҳа концепцияси сессияда кўриб чиқилади

Вилоят Кенгашининг ўттизинчи сессияси 26 май куни ўтказилади. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 22 май куни қабул қилинган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўттизинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.

Самарқандда 47 та дорихона ўрганилганда 35 тасида камчилик аниқланган

Рақобат қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан коммунал, реклама ва ижтимоий хизматлар соҳасида келиб тушган мурожаатлар ўзининг ижобий ечимини топмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоятида дорихонада асоссиз олинган 15 миллион 800 минг сўмга яқин маблағ истеъмолчиларга қайтариладиган бўлди.

Иқтисодий барқарорлик ва истеъмолчи ҳуқуқининг рақамли кафолати

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида халқимиз ҳаёти учун жуда муҳим бўлган бир қатор қонунларни кўриб чиқдик ва маъқулладик. Шулардан бири “Рақамли маркировкалаш тизимининг самарадорлиги оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун.

hivtest.uz: ОИВга текширтиришнинг онлайн усули фақат Самарқандда амалга оширилмоқда

Ўтган йилдан бошлаб мамлакатимиз бўйлаб фақатгина вилоятимизда 95-95-95 мақсадларига эришиш учун барқарор, кенг қамроқли ва самарали минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Судьялар кенгашлари раҳбарларининг IV йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров раислигида ўтган йиғилишда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва мамлакатимиз Судьялар кенгашлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби иштирок этди.

Китоб кўп. Китобхон-чи?

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Саодат Донабоева, Ойгул Суюндикова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Жибак Аҳадова билан учрашув ташкил этилди.

Маданий иммунитет - ёшлар маънавий барқарорлигининг пойдевори

Бугунги глобаллашув ва ахборот оқими кескин кучайган даврда талаба-ёшлар турли маданий, ғоявий ва ахборий таъсирлар муҳитида яшамоқда. Бундай шароитда ёшларнинг онгли танлов қила олиши, турли қарашларни танқидий баҳолаши ҳамда ўз миллий ва умуминсоний қадриятларига таянган ҳолда позиция билдира олиши муҳим...

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари "Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори!” шиори остида ўтказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2025–2026-ўқув йили якуни муносабати билан умумтаълим мактабларида ушбу шиор остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ташкил этиш белгиланди.

“Шарқ ва Ғарб Ипак йўли” раллиси иштирокчилари Самарқандда  

“Шарқ-Ғарб Ипак йўли” раллисининг Германия, Бельгия, Италия, Англия, Туркия, Болгария каби давлатлардан қатнашаётган иштирокчилари жорий йил 28 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғилиб йўлга отланишди. Грузия, Озарбайжондан ўтиб, Туркманистон орқали Ўзбекистонга - аввал Хива, Бухорода бўлиб, бугун Самарқандга етиб келди.

Республика ишчи гуруҳи Самарқанддаги спорт объектлари ва спортчилар фаолияти билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳудудлардаги спорт инфратузилмасининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Хитойча маромийлик: “Пулпарастлик ва бойликни кўз-кўз қилиш қадрият эмас”

Хитойда “ҳашаматли ҳаёт тарзи” ва “муваффақиятни кўз-кўз қилиш” маданиятига қарши жиддий кураш бошланди. Бу ерда бир куни Ferrari, Hermes ва миллионлаб обуначиларга эга блогер эртасига интернетдан бутунлай йўқолиб қолиши мумкин.

МИЛЛАТ ШАВКАТИ

Самарқанднинг ўтмиши ниҳоятда қади­мий. Аммо бу кентни ўз салтанатига марказ қилган, унинг улуғвор ва шарафли тарихида ўчмас из қолдирган, шаҳарнинг салобатига салобат қўшган ҳукмдорлар кўп эмас. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ялангтўш Баҳодир... Бу номлар бизгача бўлган минг йилликни тамсил этади,...

27 йиллик хизмат ва бир қарор: Самарқанддаги меҳнат таътили бўйича суд иши нимани англатади?

Меҳнат ҳуқуқлари, айниқса давлат тизимида хизмат қилувчи ходимларнинг ижтимоий кафолатлари ҳақида гап кетганда, кўпчилик бу масалалар қонунларда аниқ белгилаб қўйилган, деб ўйлайди.

Алиментни олдиндан тўлаш мумкин

Давлат ижрочилари иш юритувида бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент олувчи билан келишилган ҳолда алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузишга ҳақли.

Uzbekistan Airways парвозлар харитасини кенгайтирмоқда:Абу-Даби – йўналишлар тармоғидаги янги манзил

Ўзбекистон ҳаво йўллари (Uzbekistan Airways) миллий авиакомпанияси ўзининг халқаро парвозлар географияси сезиларли даражада кенгайгани ва Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways авиакомпанияси билан стратегик код-шер (codeshare) келишуви имзоланганини эълон қилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари сайёҳларга қулай шароитлар яратиш масаласини муҳокама қилди

Самарқандда хорижлик сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар самараси ўлароқ 2025 йилда вилоятда туризм хизматлари экспорти 606 миллион долларга етди. Шу даврда 8 миллион нафардан ортиқ сайёҳ Самарқандга ташриф буюрган.

Пора эвазига иш ва солиқ имтиёзи ваъда қилган собиқ ҳоким ўринбосари ва ҳисобчи қўлга тушди

2025 йилда Каттақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 1986 йилда туғилган фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 14 миллион сўм олган. Аммо, у берган ваъдасини бажармаган.

Кеча Москва, бугун Ярославль: Украина уруш давомидаги энг йирик ҳужумлардан бирини амалга оширди, Россия ядровий машқлар бошлади

Кеча Москва вилояти сўнгги бир йил ичидаги энг йирик дрон ҳужумларидан бирига дуч келди, дея хабар қилди пойтахт ва вилоят расмийлари. Маълум қилинишича, 500 дан ортиқ дрон учирилган. Мамлакатнинг асосий аэропортлари вақтинча ёпилди.

“Шуям экспонат бўлди-ю”

2011 йилнинг ноябрь ойида Германиянинг Дортмунд шаҳридаги музейда ишлайдиган фаррош аёл 800 минг еврога суғурталанган замонавий санъат асарини йўқ қилиб юборди.

Адабиёт фольклор таъсирида рўёбга чиқади

Мумтоз ўзбек адабиёти халқ оғзаки ижодиёти билан боғлиқ ҳолда шаклланган. Адиблар фольклор материалларини тўғридан-тўғри кўчирмасдан, уларни ижодий қайта ишлаб, ёзма адабиётга сингдириб боришган. Адабиётшуносликда бу ҳодиса фольклор, деб юритилади. У мумтоз адабиётда бадиий ифодани кучайтириш, образларни жонлантириш ва ғоявий мазмунни...

Икки халқ адабий алоқаларига хизмат қилган устоз

Самарқанд давлат университетининг Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институтида ўзбек ва тожик илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган йирик олим, тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси профессори, филология фанлари доктори Садри Саъдиевнинг 90 йиллик юбилейи муносабати билан тадбир бўлиб...

Ҳоким бонг уради: Ажрим соясида қолаётган болалар

Одатда ҳокимлар мақола ёзса ёки чиқиш қилса, асосан ўз ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳақида гапиришга уринади. Оила масаласи, ундаги муаммолар билан тегишли ташкилот вакиллари шуғулланиши керак, деган тушунча шаклланиб қолган. Бу сафар шу қолиплардан чекинган ҳолда оила масалалари ҳақида тўхталишга жазм...

Самарқандлик талантли ёшлар овоз имкониятларини намойиш этди

Мамлакатимизда истеъдодли йигит-қизларни кашф этиш мақсадида ўтказилаётган «Ёшлар овози» танлови айни кунларда ўзининг қизғин палласига кирди. Мазкур нуфузли беллашув 4 та йўналиш (опера, анъанавий ижро, бахшичилик ва эстрада) ҳамда 3 та ёш тоифаси (10-15, 16-22, 23-30 ёшлар) доирасида ташкил этилди.

Депутатлик сўровидан сўнг Манғитдаги экологик ҳолат ўрганилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Баротованинг 2026 йил 4 майда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармасига юборган депутатлик сўрови юзасидан ушбу бошқарма ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Энг омадсиз одамлар

Бу одамлар ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг омадсиз одамлардир! Бу бахтсиз ҳодисаларнинг барчаси улар билан содир бўлиши мумкинлигига ишониб бўлмайди.

Давлат бюджетига 1 миллиард 400 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

Вилоятда фаолият юритувчи корхона номига Беларус давлатидан олиб келинган тракторларни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун “Улуғбек” ТИФ божхона постига тегишли ҳужжатлар ҳамда божхона юк декларацияси тақдим этилган.

Мақолада билдирилган танқидий ҳолатлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

Яқинда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши мамлакатимиз спорт соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди. Қонун билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, соҳани бошқариш, спортчиларни қўллаб-қувватлаш, спорт таълими, инфратузилма ва...

Самарқанд судлари никоҳдан ажратишга оид даъво аризаларининг 48  фоизини қаноатлантирди

Бу ҳақда Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг жорий йил биринчи чоракдаги фаолияти юзасидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан аёллар саломатлиги бўйича ҳамкорлик кучайтирилади

Юртимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Диене Кейта бошчилигидаги делегация Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.

Сиёсий шарҳ ва... янгиланган поликлиника

Ургутда янги қурилган поликлиникадан мақола тайёрлаш учун йўлга чиқдим. Йўл давомида қўлимиздаги доимий ҳамроҳимизга айланган, замонавий қулайлик бўлган телефон орқали янгиликлар билан бир қур танишиб чиқдим, ижтимоий тармоқларни кузатдим.

Оқдарёда тадбиркордан 2200 доллар пора талаб қилган инспектор қўлга олинди

Маълум бўлишича, “Самарқанд сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Оқдарё филиали инспектори М.А. “Қ.С.” МЧЖга қарашли хусусий клиника ичимлик суви ва оқова сув тармоғига тегишли рухсатномасиз улангани бўйича ҳисобланган 147 миллион сўмлик зарарни “йўқ қилиб бериш”ни ваъда қилган.

Риёсиз сўзлар

Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Халқаро ҳуқуқ ва тинчлик: замонавий дунёнинг муҳим талаби

XXI асрда дунёда геосиёсий зиддиятлар, қуролли можаролар ва халқаро инқирозлар сони ортиб бормоқда. Бундай шароитда халқаро ҳуқуқ тинчликни сақлаш, давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ва глобал хавфсизликни таъминлашнинг энг муҳим воситаси сифатида намоён бўлмоқда.

Кейинги саҳифа