“Мени дадам олиб кетяпти...”

Меҳнат таътилимнинг дастлабки кунларидан бирида қизларим - 6 ёшли Солиҳаой ва 4 ёшли Марямхонни боғчадан олишга бордим. Ишда бўлиб, аввал ҳеч уларни боғчадан олмаганман. Мени кўриб қизларим, айниқса, Марямхон жуда ҳам ҳаяжонланиб кетди, югуриб келиб ўзини бағримга отди.

Конго терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан четлатилиши мумкин

11 июнь — 19 июль кунлари АҚШ, Мексика ҳамда Канада мезбонлигида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати яқинлашар экан, мусобақа ва унда иштирок этадиган миллий терма жамоалар атрофидаги муҳокамалар тобора қизғин тус олмоқда.

Оилангиз билан қачон саёҳатга чиққансиз?

Кўпчилигимиз “Саёҳат қилиш учун жуда кўп пул керак” ёки “Вақтим йўқ”, деб баҳона қиламиз. Лекин оилавий саёҳат — бу албатта чет элга бориш ёки беш юлдузли меҳмонхонада яшаш дегани эмас. Бу шунчаки оила аъзоларининг бир-бирига вақт ажратишидир.

Самарқанд тумани электр таъминоти корхонаси раҳбарига маъмурий жазо қўлланилди. Нега?

Гап шундаки, “С.Ф.Б.” масъулияти чекланган жамияти томонидан Самарқанд тумани электр таъминоти корхонаси фаолияти юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожат йўлланган.

"Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш” лойиҳа концепцияси сессияда кўриб чиқилади

Вилоят Кенгашининг ўттизинчи сессияси 26 май куни ўтказилади. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 22 май куни қабул қилинган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўттизинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.

Самарқандда 47 та дорихона ўрганилганда 35 тасида камчилик аниқланган

Рақобат қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан коммунал, реклама ва ижтимоий хизматлар соҳасида келиб тушган мурожаатлар ўзининг ижобий ечимини топмоқда. Хусусан, Самарқанд вилоятида дорихонада асоссиз олинган 15 миллион 800 минг сўмга яқин маблағ истеъмолчиларга қайтариладиган бўлди.

Иқтисодий барқарорлик ва истеъмолчи ҳуқуқининг рақамли кафолати

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида халқимиз ҳаёти учун жуда муҳим бўлган бир қатор қонунларни кўриб чиқдик ва маъқулладик. Шулардан бири “Рақамли маркировкалаш тизимининг самарадорлиги оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун.

hivtest.uz: ОИВга текширтиришнинг онлайн усули фақат Самарқандда амалга оширилмоқда

Ўтган йилдан бошлаб мамлакатимиз бўйлаб фақатгина вилоятимизда 95-95-95 мақсадларига эришиш учун барқарор, кенг қамроқли ва самарали минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган.

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Судьялар кенгашлари раҳбарларининг IV йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров раислигида ўтган йиғилишда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва мамлакатимиз Судьялар кенгашлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби иштирок этди.

Китоб кўп. Китобхон-чи?

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Саодат Донабоева, Ойгул Суюндикова, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Жибак Аҳадова билан учрашув ташкил этилди.

Маданий иммунитет - ёшлар маънавий барқарорлигининг пойдевори

Бугунги глобаллашув ва ахборот оқими кескин кучайган даврда талаба-ёшлар турли маданий, ғоявий ва ахборий таъсирлар муҳитида яшамоқда. Бундай шароитда ёшларнинг онгли танлов қила олиши, турли қарашларни танқидий баҳолаши ҳамда ўз миллий ва умуминсоний қадриятларига таянган ҳолда позиция билдира олиши муҳим...

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари "Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори!” шиори остида ўтказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2025–2026-ўқув йили якуни муносабати билан умумтаълим мактабларида ушбу шиор остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ташкил этиш белгиланди.

“Шарқ ва Ғарб Ипак йўли” раллиси иштирокчилари Самарқандда  

“Шарқ-Ғарб Ипак йўли” раллисининг Германия, Бельгия, Италия, Англия, Туркия, Болгария каби давлатлардан қатнашаётган иштирокчилари жорий йил 28 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғилиб йўлга отланишди. Грузия, Озарбайжондан ўтиб, Туркманистон орқали Ўзбекистонга - аввал Хива, Бухорода бўлиб, бугун Самарқандга етиб келди.

Республика ишчи гуруҳи Самарқанддаги спорт объектлари ва спортчилар фаолияти билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳудудлардаги спорт инфратузилмасининг ҳозирги ҳолатини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Хитойча маромийлик: “Пулпарастлик ва бойликни кўз-кўз қилиш қадрият эмас”

Хитойда “ҳашаматли ҳаёт тарзи” ва “муваффақиятни кўз-кўз қилиш” маданиятига қарши жиддий кураш бошланди. Бу ерда бир куни Ferrari, Hermes ва миллионлаб обуначиларга эга блогер эртасига интернетдан бутунлай йўқолиб қолиши мумкин.

МИЛЛАТ ШАВКАТИ

Самарқанднинг ўтмиши ниҳоятда қади­мий. Аммо бу кентни ўз салтанатига марказ қилган, унинг улуғвор ва шарафли тарихида ўчмас из қолдирган, шаҳарнинг салобатига салобат қўшган ҳукмдорлар кўп эмас. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ялангтўш Баҳодир... Бу номлар бизгача бўлган минг йилликни тамсил этади,...

27 йиллик хизмат ва бир қарор: Самарқанддаги меҳнат таътили бўйича суд иши нимани англатади?

Меҳнат ҳуқуқлари, айниқса давлат тизимида хизмат қилувчи ходимларнинг ижтимоий кафолатлари ҳақида гап кетганда, кўпчилик бу масалалар қонунларда аниқ белгилаб қўйилган, деб ўйлайди.

Алиментни олдиндан тўлаш мумкин

Давлат ижрочилари иш юритувида бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент олувчи билан келишилган ҳолда алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузишга ҳақли.

Uzbekistan Airways парвозлар харитасини кенгайтирмоқда:Абу-Даби – йўналишлар тармоғидаги янги манзил

Ўзбекистон ҳаво йўллари (Uzbekistan Airways) миллий авиакомпанияси ўзининг халқаро парвозлар географияси сезиларли даражада кенгайгани ва Бирлашган Араб Амирликларининг Etihad Airways авиакомпанияси билан стратегик код-шер (codeshare) келишуви имзоланганини эълон қилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари сайёҳларга қулай шароитлар яратиш масаласини муҳокама қилди

Самарқандда хорижлик сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар самараси ўлароқ 2025 йилда вилоятда туризм хизматлари экспорти 606 миллион долларга етди. Шу даврда 8 миллион нафардан ортиқ сайёҳ Самарқандга ташриф буюрган.

Пора эвазига иш ва солиқ имтиёзи ваъда қилган собиқ ҳоким ўринбосари ва ҳисобчи қўлга тушди

2025 йилда Каттақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида ишлаган шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 1986 йилда туғилган фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 14 миллион сўм олган. Аммо, у берган ваъдасини бажармаган.

Кеча Москва, бугун Ярославль: Украина уруш давомидаги энг йирик ҳужумлардан бирини амалга оширди, Россия ядровий машқлар бошлади

Кеча Москва вилояти сўнгги бир йил ичидаги энг йирик дрон ҳужумларидан бирига дуч келди, дея хабар қилди пойтахт ва вилоят расмийлари. Маълум қилинишича, 500 дан ортиқ дрон учирилган. Мамлакатнинг асосий аэропортлари вақтинча ёпилди.

“Шуям экспонат бўлди-ю”

2011 йилнинг ноябрь ойида Германиянинг Дортмунд шаҳридаги музейда ишлайдиган фаррош аёл 800 минг еврога суғурталанган замонавий санъат асарини йўқ қилиб юборди.

Адабиёт фольклор таъсирида рўёбга чиқади

Мумтоз ўзбек адабиёти халқ оғзаки ижодиёти билан боғлиқ ҳолда шаклланган. Адиблар фольклор материалларини тўғридан-тўғри кўчирмасдан, уларни ижодий қайта ишлаб, ёзма адабиётга сингдириб боришган. Адабиётшуносликда бу ҳодиса фольклор, деб юритилади. У мумтоз адабиётда бадиий ифодани кучайтириш, образларни жонлантириш ва ғоявий мазмунни...

Икки халқ адабий алоқаларига хизмат қилган устоз

Самарқанд давлат университетининг Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институтида ўзбек ва тожик илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган йирик олим, тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси профессори, филология фанлари доктори Садри Саъдиевнинг 90 йиллик юбилейи муносабати билан тадбир бўлиб...

Ҳоким бонг уради: Ажрим соясида қолаётган болалар

Одатда ҳокимлар мақола ёзса ёки чиқиш қилса, асосан ўз ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳақида гапиришга уринади. Оила масаласи, ундаги муаммолар билан тегишли ташкилот вакиллари шуғулланиши керак, деган тушунча шаклланиб қолган. Бу сафар шу қолиплардан чекинган ҳолда оила масалалари ҳақида тўхталишга жазм...

Самарқандлик талантли ёшлар овоз имкониятларини намойиш этди

Мамлакатимизда истеъдодли йигит-қизларни кашф этиш мақсадида ўтказилаётган «Ёшлар овози» танлови айни кунларда ўзининг қизғин палласига кирди. Мазкур нуфузли беллашув 4 та йўналиш (опера, анъанавий ижро, бахшичилик ва эстрада) ҳамда 3 та ёш тоифаси (10-15, 16-22, 23-30 ёшлар) доирасида ташкил этилди.

Депутатлик сўровидан сўнг Манғитдаги экологик ҳолат ўрганилди

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодира Баротованинг 2026 йил 4 майда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд вилояти бошқармасига юборган депутатлик сўрови юзасидан ушбу бошқарма ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.

Энг омадсиз одамлар

Бу одамлар ҳақиқатан ҳам дунёдаги энг омадсиз одамлардир! Бу бахтсиз ҳодисаларнинг барчаси улар билан содир бўлиши мумкинлигига ишониб бўлмайди.

Давлат бюджетига 1 миллиард 400 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

Вилоятда фаолият юритувчи корхона номига Беларус давлатидан олиб келинган тракторларни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун “Улуғбек” ТИФ божхона постига тегишли ҳужжатлар ҳамда божхона юк декларацияси тақдим этилган.

Мақолада билдирилган танқидий ҳолатлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

Яқинда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши мамлакатимиз спорт соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди. Қонун билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатлар тартибга солиниб, соҳани бошқариш, спортчиларни қўллаб-қувватлаш, спорт таълими, инфратузилма ва...

Самарқанд судлари никоҳдан ажратишга оид даъво аризаларининг 48  фоизини қаноатлантирди

Бу ҳақда Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг жорий йил биринчи чоракдаги фаолияти юзасидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан аёллар саломатлиги бўйича ҳамкорлик кучайтирилади

Юртимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ижрочи директори Диене Кейта бошчилигидаги делегация Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.

Сиёсий шарҳ ва... янгиланган поликлиника

Ургутда янги қурилган поликлиникадан мақола тайёрлаш учун йўлга чиқдим. Йўл давомида қўлимиздаги доимий ҳамроҳимизга айланган, замонавий қулайлик бўлган телефон орқали янгиликлар билан бир қур танишиб чиқдим, ижтимоий тармоқларни кузатдим.

Оқдарёда тадбиркордан 2200 доллар пора талаб қилган инспектор қўлга олинди

Маълум бўлишича, “Самарқанд сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Оқдарё филиали инспектори М.А. “Қ.С.” МЧЖга қарашли хусусий клиника ичимлик суви ва оқова сув тармоғига тегишли рухсатномасиз улангани бўйича ҳисобланган 147 миллион сўмлик зарарни “йўқ қилиб бериш”ни ваъда қилган.

Риёсиз сўзлар

Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Халқаро ҳуқуқ ва тинчлик: замонавий дунёнинг муҳим талаби

XXI асрда дунёда геосиёсий зиддиятлар, қуролли можаролар ва халқаро инқирозлар сони ортиб бормоқда. Бундай шароитда халқаро ҳуқуқ тинчликни сақлаш, давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ва глобал хавфсизликни таъминлашнинг энг муҳим воситаси сифатида намоён бўлмоқда.

Шердор мадрасаси безакларида инсон ахлоқи улуғланган

Самарқанд шаҳри асрлар давомида Марказий Осиёнинг илм-фан, маданият ва меъморчилик маркази бўлиб келган. Бу ерда қад ростлаган тарихий обидалар нафақат эстетик гўзаллиги, балки чуқур маънавий мазмуни билан ҳам ажралиб туради. Расмда акс этган меъморий тасвир ана шундай юксак санъат намуналаридан...

Самарқанднинг асосий кутубхонасига раҳбар тайинланди

Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, шаҳар ва туман ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари иштирокида тизим ходимлари учун йиғилиш ўтказилди.

Ўқитувчи таълим билан бирга тарбия ҳам беради

Ўқитувчилар – жамиятнинг энг ҳурматга сазовор ва муҳим касб эгалари ҳисобланади. Улар нафақат билим берувчи, балки ёш авлоднинг тарбияси маънавий ривожланиши ва ижтимоий ҳаётга тайёрланишида асосий ролни ўйнайдилар.

Китоб — маънавий хазина

Каттақўрғон туманидаги 5-умумтаълим мактабида “жаҳолатга қарши — маърифат” ғояси асосида китобхонлик маданиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

5 йиллик стажга эга хотин-қизлар учун ОТМга кириш учун тавсиянома бериш бошланди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси олий маълумоти бўлмаган, бироқ мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга хотин-қизларга давлат ОТМларига кириш учун тавсиянома беришни бошлади.

Ўлим машиналарини тўхтатган ўзбек арслони

Ўша йили куз ўзгача келди... «Ҳамма нарса фронт учун!» деган оташқадам шиор қишлоқлардан нафақат егуликни, балки одамларни ҳам супуриб кетгандек эди. Кузнинг изғирин шамоли қутлуғ қўрғонларнинг файзини учириб, юракларга беомон оғриқ солди.

Янги Ўзбекистон ёшлари — 2030: Самарқандда имкониятлар ва ислоҳотлар шиддати

Бугунги кунда давлат сиёсатининг энг муҳим бўғини бу ёшлар билан ишлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратишдан иборат.

Матонатли аскар

Болтали қишлоғининг чеккасидаги кичик бир ҳовлида Қумри хола ёлғиз ўғли Абдумажид билан истиқомат қиларди. Турмуш ўртоғи Эргаш ака хасталик сабаб бу дунёни тарк этган. Бор меҳри ва ҳаётининг мазмуни шу ягона жигарбандига кўчганди. Қумри хола ўғлини оқ ювиб, оқ тараб,...

Эл-юрт хизмати, одамларга яхшилик улашиш ҳаётининг мазмуни эди

Руҳий эҳтиёж сабабми, баъзан ота-онамни, устозларни қўмсайман. Шундай пайтларда бир кўча нарида яшайдиган Акрам Тожибоевични кўргим келади. Чунки бу улуғ зот менга ҳамиша отам ва устозларимни эслатиб туради. Ҳузурига шошиламан. Суҳбатимиз оддий бўлади. Табиийки, ҳол-аҳвол сўрашгач, отамни эслаб оламиз.

Расмийлар мигрантлар учун нима қила олади?

Миллионлаб юртдошларимиз Россияда ва бошқа юртларда меҳнат муҳожирлигини яшаётган бир даврда негадир уларнинг ҳуқуқлари ҳақида етарлича ўйламаётгандек туюлаверади. Бу ҳақда соатлаб гапиришдан кўра, мулоҳазаларимни бирма-бир баён этсам...

Инсоний нафрат - уруш қурбонларига бағишланган даҳшатли ёдгорликлар

2018 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида рассом Вакит Туна томонидан яратилган турмуш ўртоқлари томонидан ўлдирилган аёлларга бағишланган ёдгорлик суратлари бутун дунёни ҳайратда қолдирди.

Самарқандда “Ипак йўли” давлат музейи ташкил этилади

Хабар берганимиздек, 16 апрель куни давлатимиз раҳбари маданият ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишуви чоғида Самарқанд шаҳрида 9 гектар майдонда янги – “Ипак йўли” музейини барпо этиш режасини кўриб чиққан эди.

Таҳририятда уларнинг излари бор…

1996 йилнинг июлида Самарқанд давлат университетини битириб, «Зарафшон» газетаси таҳририятига келган эдим. Икки кун бош муҳаррирнинг қабулига киролмай қайтиб кетганман. Курсдошларим Уйғун Рўзиев ва Манноб Ибодуллаев ҳам шу ерга ишга кириш учун келган экан. Кейинчалик яна икки курсдошимиз - Ҳаким...

102 ёшли Аҳад Очилов уруш даҳшатини кўрган Самарқандда ягона фахрий

Гап Иккинчи жаҳон уруш қатнашган, бугун ҳам ҳаёт бўлган самарқандлик 102 ёшли Аҳад бобо Очилов ҳақида. Унинг ҳаёти – жасорат, сабр ва матонат тимсоли. Отахоннинг ҳар бир хотирасида урушнинг даҳшати, инсон иродасининг қудрати ва тинчликнинг беқиёс қадри мужассам.

Ғаффорлиғ унинг фазилати эди

Ҳазрат Алишер Навоий мисраларидаги Аллоҳнинг исмларидан бири бўлган “Ғаффор” - шавкатли, кечиримли маъноларини беради. Исмлар фарзандларга Яратганнинг хоҳиши билан қўйиладими ёки қўйилган исм кейинчалик инсоннинг тақдирини белгилайдими?

Давлатлар ўртасидаги энг қисқа чегаралар

Чегаралар шунчаки харитадаги чизиқлар эмас, балки одамларни бир-бирига боғлайдиган ёки ажратиб турадиган давлат ҳудудини белгилайдиган сиртлардир. Чегараларнинг баъзилари шунчалик кисқаки, масофани худди яқин атрофга жойлашган дўконга чиққандек бир неча дақиқада пиёда кесиб ўтиш мумкин.

Эрдош Аҳадовни ёд этиб

Пайариқлик журналистлар ва жамоатчи мухбирлар ўртасида туманимизда турли соҳаларда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган таниқли юрист Эрдош Аҳадовнинг хотирасига бағишлаб шахмат бўйича хотира турнири ўтказилди.

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида “Карьера куни” ташкил этилди

Йигирмадан зиёд давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтган “Карьера куни” тадбири аввалида институт ректори Шавкат Ҳасанов юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш устувор вазифа эканлигини таъкидлаб, битирувчи талабаларнинг келажакдаги касбий фаолиятига муваффақият тилади.

Танбеҳида меҳр, маслаҳатида катта юрак эгасига хос ғамхўрлик бор эди

Инсон ҳаёти баъзан йиллар билан эмас, балки одамлар қалбида қолдирган изи билан ўлчанади. Шундай инсонлар бўладики, улар бу дунёдан эрта кетса-да, меҳри, самимияти, эзгу амаллари ва айтган сўзлари йиллар ўтса ҳам хотиралардан ўчмайди.

Спорт соҳасидаги муаммолар: натижалар қониқарсиз, терма жамоага спортчилар етказиб берилмаяпти, федерацияларга ҳомийлар бириктирилмаган

Яқинда Президент раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, селекция ва тайёргарлик тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ихтисослашган спорт мактабларининг натижаси оддий спорт мактабларидан фарқ қилмай қолгани ҳамда спорт федерациялари...

Хайрулла Ҳамронинг ёрқин хотираси ёд этилди

Булунғур туманидаги 11-сон маданият уйида 9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таниқли журналист ва шоир Хайрулла Ҳамро хотирасига бағишланган “Хотирангиз қалбларда ўчмагай мангу” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Булунғур тумани: Иқтисодий драйвер ёки соҳадаги инқилобий ўсиш

Булунғур туманида фақат рақамлар эмас, балки одамларнинг тақдири, келажакка бўлган ишончи ва яратувчанлик руҳи янгиланмоқда. Туманlf замонавий саноат, юксак технологиялар ва фаровон турмуш манзилига айланиши учун катта қадамлар ташламоқда.

Адолат йўлида кечган умр: Талъат Бобомуродов ибрати

Кекса авлодни қадрлаш, ибратли меҳнатлари билан жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фахрийларни улуғлаш, уларнинг ҳаётий тажрибаси асосида ёшларни тарбиялаш давлат сиёсати даражасидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

Рақамлаштириш ва хавфсизлик: ишонч синовдан ўтяптими?

Ҳар йилги одатимга кўра, йил бошларидан барча солиқларди тўлаш учун туман солиқ инспекциясига бордим. Солиқ идорасида нақд пулда солиқларни тўласанг ўша ерда ўтирадиган идора (почта ходимлари деб таништиришган) ходимлари (адашмасам 3 фоиз) комиссия олишади.

Клиник ўлимдан кейин қаришни тўхтатиб қўйган йигит

Даҳшатли бахтсиз ҳодисадан сўнг, Вячеслав Климов учун вақт тўхтаб қолгандек бўлди: 50 ёшни қаршилаётган эркак нақд 25 ёшли йигитни эслатади-я! Унинг бутун танаси ҳам қаримаган... ва ҳатто ёшариб бормоқда! Климов 1963 йил 4 июнда Москвада туғилган.

Кейинги саҳифа