Булунғурдаги тоннел қурилиши ниҳоясига етмоқда
Яхши биламиз, Булунғур туман марказига боришда шу ҳудуддан ўтган темир йўл туфайли баъзи ноқулайликлар кузатиларди. Яъни, айнан тезюрар поезд ўтиши пайтида шлагбаум туширилиб қўйилар, оқибатда автомобиллар турнақатор йиғилиб, бундай навбатнинг узунлиги бир-икки километрдан ортиқроқ масофага чўзилиб кетарди.