Имконияти чекланганларнинг имкониятлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси тасаррруфидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган (кар ва заиф эшитувчи) болалар учун ихтисослаштирилган 61-сон мактаб-интернатига вилоятимизнинг барча туманларидан эшитишида нуқсони бўлган 6 ёшдан 17 ёшга бўлган болалар қабул қилиниб, уларга таълим-тарбия берилади.

2024 йил Самарқандда ташаббусли бюджет учун 518 миллиард сўм ажратилган

Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи Орзумурод Мардоновнинг маълум қилишича, инвестиция дастури доирасида жорий йилда 1,6 триллион сўмлик 259 та объектда қурилиш ишларини бажариш белгиланган.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Грузияда зиддиятлар кескин тус олди. Қозоғистон Миллий банки асосий ставкани оширди. Маймунчечак Буюк Британияда

🔹 Зеленский 1 декабрдан кучга кирадиган солиқни “тарихий” ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳарбий солиқ 1,5 дан 5 фоизга оширилади. 2024 йилда нобанк молия институтлари учун даромад солиғи 25 фоизни, банклар учун 50 фоизни ташкил этади.

Журналистлар уюшмаси самарқандлик ёш китобхонларга китоб совға қилди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” рукнида чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Марказий банк жисмоний шахслар учун карталар сони чекланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Унга кўра, банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида янги таклиф тартиб кўрилмоқда.

Жанубий Кореяда 100 йилда энг кучли қор ёғди

Икки кундирки, мамлакат пойтахти сўнгги асрдаги энг кучли қор ёғишидан жабр кўрмоқда ва бу транспорт учун хавфли шароитлар туғдирди. Паром қатнови тўхтатилган, 140 дан ортиқ рейслар бекор қилинган, камида тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Самарқандда 400 дан ортиқ олимлар клиник неврология ва нейрореабилитация муаммоларини муҳокама қилди

Бугун Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Клиник неврология ва нейрореабилитацияда инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Беҳбудий Туркистон парламенти тузишнинг ташкилотчиларидан бўлган эди

1917 йил февралда оқпошшо Николай Романов тахтдан туширилди. Муваққат ҳукумат тузилиб, Россия сиёсатчиларини бирлаштирган партиялар ҳокимият учун курашга киришдилар. Бу тарихий лаҳзаларни Туркистон жадидлари ҳуррият насимлари сифатида қабул қилдилар.

Қатағон қурбонлари: Абдусатторов қандай жиноят қилган эди?

1937 йилдан бутун совет иттифоқи бўйлаб кўтарилган “катта қирғин”нинг қора кўланкаси 1938 йилда Пайариққа ҳам етиб келди. Кечагина одамлар ўртасида яхшигина ҳурмат қозонган район ва хўжаликлар раҳбарларининг деярли барчаси бирин-кетин “халқ душмани”га айланиб, ҳибсга олина бошланди.

“Тармоқ – корхона – олийгоҳ”: Таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорлик қандай самара беряпти?

Вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети жамоаси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Украина бўйича музокараларни бошлаш шартлари айтилди. АҚШда ОИВга қарши юқори самарали дори аниқланди

🔹 АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг вазирликка номзодларидан бир нечтасига ўлим билан таҳдид қилишди. Бу ҳақда Трамп сайловолди ташвиқоти матбуот котиби Керолин Левит хабар берган.

Монополияга қарши курашиш бўйича тажриба алмашилди

Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларнинг монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 57-мажлиси ҳамда монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 43-йиғилиши ўтказилмоқда.

Самарқанднинг янги ҳокими ҳақида нималар маълум?

Эркинжон Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди ва Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

ЖССТ: Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан. Ҳозир дунё бўйича тахминан 3,5 миллиард одам шундай хасталиклардан азият чекмоқда.

Минг кишига 1139 та: Дунёдаги автомобиллар сони кўп бўлган давлатлар ўнталиги

Шубҳасиз, Европа давлатлари ўзининг энг кўп автомобиль эгалари билан рейтинглардаги биринчи ўринни эгаллаб келади. Бу ерда бир нечта омиллар роль ўйнайди, асосийси, одамларнинг кундалик саёҳатлар учун кичкинагина машина сотиб олиш учун маблағи етиши.

Каттақўрғонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Ш. фуқаро М.Н.га инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 2 турдаги 96 та капсуладаги дори воситаларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Байден Киевга яширинча ёрдам бермоқчи. Хитой мудофаа вазири коррупцияда айбланмоқда. Чилангар Гамбургнинг энг бой одамига айланди

🔹 Исроил ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга киргач, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳам Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди.

Самарқандда аҳоли томонидан тўрт мингдан зиёд ашё музейларга топширилган

Уч йилдан бери “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан сотиб олинган ёки туҳфа сифатида қабул қилинган қадимий ашёлар намуналари кўргазмаси ташкил этиб келинмоқда.

Инсон фаолияти туфайли ер ўқи силжиган

Инсон цивилизацияси Ер айланишини ўзгартирди, дейишмоқда олимлар. 1993 йилдан 2010 йилгача одамлар чуқурликдан шунчалик кўп сувни тортиб олдиларки, сайёра шарққа деярли 80 сантиметр эгилди.

Мажбурият бажарилади, унутилса қимматга тушади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасига мувофиқ, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. Бироқ айрим юртдошларимиз Асосий қонунимизда белгиланган бурчларини унутиб қўймоқда. Оқибатда ходимларимиз томонидан қонун доирасида тегишли таъсир чоралари қўлланиляпти.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Боррел Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ХЖСнинг Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерини бажаришлари шарт эканини эслатди

Дунёдаги энг йирик банклардан бири Bank of China бошқарув кенгашининг собиқ раиси ва Хитой Коммунистик партияси қўмитаси котиби Лю Лянгэ коррупцияда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди — ХХР Олий халқ прокуратураси.

Бозорларда сотувчи-ю харидорга қандай шароит яратиляпти?

Шу йил 15 октябрь куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган муҳокама йиғилишида энг ёмон ҳолатдаги деҳқон бозорларининг ички йўлаклари ҳамда автотураргоҳларини бетонлаштириш ва асфальтлаштириш бўйича топшириқ берилганди.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) қабул қилинди.

Камбағалликдан чиқиш: Фаровонликка ақл ва билим билан эришилади

Бир пайтлар ер сайёрасининг фаровонлик нуқтаси бўлган қадимги Римнинг 55 миллионлик аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғи қашшоқ яшаган. Улар мутлақ камбағалликда кун кечирган одамлар бўлиб, биологик тирик қолишни таъминлайдиган минимал эҳтиёжларнигина зўрға қондириш имконига эга эди.

Тузнинг кўп истеъмоли ҳам, ундан бутунлай воз кечиш ҳам зарарли бўлиши мумкин

Инсон тўғри овқатланишга ўтганда, у туздан воз кечиши керакми ёки йўқми, деб ўйлайди. Ушбу мавзу бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар мавжуд, баъзида улар бир-бирига зид хулосаларни ҳам келтиради.

“Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да Ўзбекистон 62-ўринга кўтарилди

Жаҳон банки томонидан мамлакатларнинг статистик салоҳиятини ўрганиш ва баҳолаб бориш мақсадида ишлаб чиқилган “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси” (Statistical Performance Indicators — SPI)нинг 2023 йил натижалари кенг жамоатчиликка эълон қилинди.

Самарқанд шаҳрида ўқувчи, талаба, пенсионерларга жамоат транспортидан фойдаланишда имтиёз берилди

Вилоят транспорт бошқармаси хабарига кўра, имтиёзлар кеча, 25 ноябрдан кучга кирган. Шу санадан бошлаб жамоат транспортлари учун ижтимоий карталардан ўқувчилар, талабалар ва нафақадагилар (имтиёзли тоифаларга кирувчи йўловчилар) учун белгиланган қоидаларга мос тарзда фойдаланиш йўлга қўйилди.

"Бионик қиз": У оғриқ нималигини билмайди, деярли овқат емайди ва ухламайди

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, агар барча жисмоний оғриқлар олиб ташланса, одам ҳаёти қандай бўлган бўларди?! Буюк Британияда яшайдиган қизалоқ на очлик, на чарчоқ ва оғриқни ҳис қилмасдан яшашни билади.

Инклюзив таълим – болалар тенгдошларини яхши қабул қилишди

2020 йилда алоҳида таълимга муҳтож болалар тўла лаёқатга эга тенгдошлари билан бир сафда ўқитилиш бўйича тажриба-синов ишлари бошланган эди. Шу тариқа мактаб ҳаётига инклюзив таълим деган атама кириб келди.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Эрон уранни бойитмоқда. Кипр НАТОга кириш арафасида. Биринчи робот-ўқитувчи ишга тушди

Эрон уранни бойитиш учун янги центрифугаларни ишга туширди. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф маълум қилди. Уранни бойитиш учун центрифугани ишга тушириш - ядро қуролини яратиш учун зарур қадамлардан биридир.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг иккинчи сессияси 28 ноябрь куни ўтказилади

Бу халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 25 ноябрда қабул қилган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ, иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида белгиланди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бизга қандай имтиёзлар беради? Салбий томонлари нимада?

Боку шаҳрида ўтказилган иқлим бўйича (СОР29) конференция доирасида мамлакатимизнинг Миллий павильонида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказ

Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади

Исроил Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолади ва ҳозирда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу буни жамоатчиликка қандай тақдим этиш устида ишламоқда, деб хабар бермоқда “Kan” телеканали.

Паст Дарғомдаги Номсизтепадан антик даврга тегишли суғдийлар тангаси ва сопол буюмлар топилди

Туманда 150 та археология ва архитектура объекти рўйхатга олинган. Объектларнинг аксарияти тепаликлардан иборат бўлиб, милоддан аввалги I асрдан XVIII асргача даврлаштирилган.

БМТнинг иқлим бўйича COP-29 саммити натижалари: Ривожланган давлатлар камбағал мамлакатларга йилига камида 300 миллиард доллар ажратади

Бокудаги саммитнинг якуний йиғилишида CОР-29 иштирокчилари янги мақсад бўйича келишиб олгани эълон қилинди: 2035 йилгача йилига иқлимни молиялаштириш учун камида 300 миллиард доллар ажратиш.

Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)

— Ўтиринг, ака! Ҳангомалаше-е-еб кетамиз! Шу жийронтойимнинг ёшиям ўттиздан ошдиёв! Кунимга яраб турибди, тирикчиликнинг айби йўқ. Ишдан бўш пайтимда йўлга чиқаман. Бир замонлар битта такси тўхтаса, ўнта одам югуриб борарди. Ҳозир битта одам қўл кўтарса, ўн машина ғийқиллаб тўхтайди.

Она тили учун жон куйдирмаслик – ўз онасини унутиш билан тенг

Саводхонлик тушунчаси дунё давлатларида турлича белгиланади. ЮНEСКОнинг 1958 йил Парижда бўлиб ўтган 10-сессиясида барча мамлакатларда саводлилик тушунчасини бир хиллаштириш мақсадида ёзувни тушуниб ўқий оладиган ва ўзининг кундалик ҳаётини ёзма равишда имловий хатоларсиз баён қиладиган кишиларни саводли ҳисоблашга келишилган.

Самарқандлик олимлар ва Корея маданий мерос соҳаси мутахассислари ҳамкорлиги давом этади

Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтида Корея маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ривожланиш бўйича расмий кўмак – ОДА (Official Development Assistance) лойиҳасининг жорий йилдаги фаолияти якунларига бағишланган анжуман ўтказилди.

Шафқатсиз ҳайвонлар

Инсон ер юзидаги энг шафқатсиз мавжудот ва ҳатто ҳайвонларга ҳам хос бўлмаган ҳаракатларни қилади, деган фикр бўрттириб айтилган. Табиатда инсоният оламида бўлганидек, турли хил ҳодисалар мисоллари мавжуд.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Россия депортация тайёрламоқда: Қирғизистон ватандошларини огоҳлантирмоқда. Эронда исёнчи талаба руҳий касал деб топилди. Бир долларга Италиядан уй

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 71 949 нафар фуқаро Россиядан 2025 йилда депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.

Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди

Глобал иқлим ўзгариши натижасида Марказий Осиёда кейинги 50-60 йилда музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида сув ресурси 5 фоизга, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда.

Хотин-қизлар спортда беллашди

Самарқанд шаҳрида хотин-қизлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича вилоят босқичи мусобақалари бўлиб ўтди.

Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўровонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Каспий денгизининг Қозоғистон қирғоғида тюленларнинг оммавий нобуд бўлиши давом этмоқда

Европа сув ости кабелларига етказилган зарарни текширмоқда: Хитой шубҳа остида. Кетма-кет учинчи кун Швеция, Финляндия, Литва ва Германия Болтиқ денгизидаги иккита оптик толали сув ости кабели шикастланишини текширмоқда. Воқеа жойида юк ташувчи кемасининг ҳаракати қайд этилгани учун асосий гувонланувчи сифатида...

10 ойда 510 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилган

Вилоятимиздаги тижорат банкларининг 90 мингдан ортиқ юридик шахс бўлган мижозларига масофадан туриб, банк операцияларини бажариш имконини берувчи “интернет-банкинг” ҳамда “мобил-банкинг” дастурлари ўрнатиб берилган. Бу банк ва мижоз ўртасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олади.

Нурободда ноқонуний дарахт кесилиши оқибатида табиатга 147 187 500 сўм зарар етказилган

Туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари 30 октябрь куни туманнинг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги «Камалак нур ёғдуси» фермер хўжалиги ҳудудида иҳота шаклида экилган 27 туп қора тол дарахтларини Паст Дарғом тумани Меҳнат маҳалласи фуқароси Қ.З. тегишли...

Оқдарё, Ургут, Самарқанд ва Жомбой туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут ва Самарканд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи ЯТТ Х.Э. ва С.М.лар тижорат мақсадида савдо дўкони ҳамда новвойхонасида ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, жами 230 млн. сўмлик электр...

Талабалар учун "Хишрав" гидроэлектростанциясида сайёр дарс ташкил этилди

2023 йил сентябрь ойида Самарқанд халқаро технология университети (SIUT)да Хитойнинг нуфузли Шимоли-Шарқий электроэнергетика университети (Northeast Electric Power University, NEEPU) билан ҳамкорликда Хитой энергетика институти (CIEP) ташкил этилди.

Бозорларда тартиб ўрнатишнинг вақти келмадими?

Қадимда сайёҳу элчилар бирор давлатнинг қудрати, халқининг маърифату маданияти ҳақида билишни истаса, бозорини кўздан кечирган экан. Айнан бозорлар шу юртнинг юзи ҳисобланган. Шу боис уларнинг ободлиги, тартиблилиги, сотувчи ва харидорларнинг маданияти ҳамма замонларда ҳам умумэътиборда бўлган.

Нарпай хорижий тиллар факультети: кеча ва бугун

Учинчи Ренессанс ислоҳотларида чет тилларини ўқитиш соҳасининг ҳам сезиларли ўрни бор. Ривожланиб бораётган мамлакатимизда чет тилларини ўқитиш ва ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни санаб тугатиш қийин.

Самарқанд давлат чет тиллар институти – юртимиз ва хорижда ўз ўрнига эга олий таълим муассасаси бўлади

Ватанимиз мустақиллигининг натижаси ўлароқ ташкил этилган Самарқанд давлат чет тиллар институти 30 ёшга тўлди. Ўтган давр мобайнида институт шаклланиш босқичини босиб ўтиб, бугун юртимиздаги кўзга кўринган олий таълим муассасаларидан бирига айланди. Институти ректори Баҳодир ХОЛИҚОВ билан суҳбатимиз институтнинг 30 йиллик...

Самарқанддаги маҳаллий саноат корхоналари қандай ишлаяпти?

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш сиёсатининг ҳозирги босқичи қандай кечяпти? Давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ва давлат бюджети томонидан молиялаштирилиб келаётган инвестицион лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлар улуши ошяптими?

Самарқанд шаҳридаги учта йўналишда йўловчи ташиш автобус ва электробуслари қўйилди

Самарқанд шаҳар жамоат транспортида илк бор электробуслар ҳаракати М1-сонли “Темирйўл АББ - Самарқанд халқаро аэропорти” шаҳар автобус йўналишида йўлга қўйилган эди.

Янги автобошбекатларнинг қурилиши қачон бошланади?

Кейинги йилларда Самарқандни 1 миллион аҳоли яшовчи шаҳарга айлантиришга бўлган ҳаракатлар жадаллик давом этмоқда. Шаҳар ва шаҳар атрофида кўп қаватли уйлар, хиёбон, истироҳат боғлари, таълим ва тиббиёт муассасалари бунёд этиляпти.

Байден Украинага Россия ҳудудига чуқур зарба беришга рухсат берди

АҚШ президенти Жо Байден ўз муддатининг охирида Киев кўп ойлардан бери сўраб келаётган талабга ижобий жавоб берди: у Россиянинг ички ҳудудига ATACMS баллистик-тактик ракеталари билан зарба беришга қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда Американинг бир қанча газеталари ва телекомпаниялари Байден...

Фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат эҳтиёт қилиб сақланиши шарт

Жорий йилнинг 10 ойи давомида биргина Самарқанд шаҳар бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 8-сон ички ишлар бўлими, ички миграция гуруҳига 200 нафардан зиёд фуқаролардан биометрик, хорижга чиқиш паспортлари ва ID-карталари эҳтиёт қилиб сақланмаганлиги оқибатида йўқотганлиги юзасидан мурожаатлар келиб...

Булунғурда янги йўл ўтказгич қурилиши – эски муаммолар ечими

Самарқанд шаҳрини Тошкент билан боғловчи М37 йўлидан Булунғур-Ургут, яъни, 4Р47 йўли иккинчи километрида темир йўл кесишмаси жойлашган. Шу пайтга қадар автомобиллар ушбу кесишма орқали ҳаракатланганда узундан-узун тирбандликлар ва тартибсизликларни келтириб чиқарарди.

Тадбиркорлардан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

Мамлакатимизда ҳисоботларни ва статистика маълумотларини давлат органларига тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш орқали биснесга нисбатан маъмурий юкни камайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Доктор Кобра” “Шуҳрат”ли бўлди

Алишер Ёрматов номи бугун нафақат Самарқанд, балки мамлакатимиз аҳлига жуда яхши таниш бўлиб қолди. У кишининг илонларга ўзгача меҳри-ю, ҳаёти давомида 32 марта ўлим билан юзма-юз келгани ҳақидаги гаплар аллақачон кўпчиликнинг қулоғига етиб борган.

Беҳбудий илм-фанни, маърифатни, юрт равнақини, озодлигини ўйлаган, унинг учун ҳаловатидан кечган арбоб эди

Беҳбудий ниятларининг руёби учун қулай замонни кутмади. Ҳаётининг ҳар сониясида мавжуд шароит талабларини ҳисобга олиб, ўз мақсади йўлида ҳаракат қилди. Буни биз унинг ёзиб қолдирган хабар, фиқра ва мақолаларида ҳам кўришимиз мумкин.

9 ойда истеъмолчилар фойдасига 5,6 миллиард сўм ундирилган

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Салоҳиддиновнинг матбуот анжуманида маълум қилишича, бошқармага йилнинг 9 ойида 1500 та мурожаат келиб тушган.

Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда

Президент "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунни имзолади. Зўравонликнинг барча шакллари, жумладан жисмоний, жинсий, руҳий, ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва қўрқитиш (буллинг) тақиқланган ва қонун билан таъқиб қилинади.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Трампга Ливанда ўт очишни тўхтатиш "совға қилинмайди". Нигерияда тўйиб овқат емайдиганлар 33 миллионга кўпайиши кутилмоқда 

ҲАМАС Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга тайёр. Бироқ бир неча ойдан бери Исроилдан жиддий таклиф олмади. Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Бассем Наим Sky News телеканалига интервью берди.

Тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари адлия томонидан тикланди

Давлат кадастрлар палатаси Нуробод тумани филиали хатоси билан электрон маълумотлар базасига туманидаги “M. S.” хусусий корхонаси (қисқартирилди) га тегишли бўлмаган мулк киритилган ҳамда асоссиз равишда ер ва мол-мулк солиғи ҳисобланган.

Янги баҳолаш тизими: афзалликлар ва муаммолар

Вилоятимиздаги айрим мактаблар янги баҳолаш тизимига ўтиб, фаолият олиб бормоқда. Каттақўрғон шаҳридаги учта мактаб янгича баҳолаш тизимига ўтган. Улардан бири 2-ИДУМ бўлиб, унда 1451 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Хўш, янги баҳолаш нима дегани? Мактабларда жорий этилаётган баҳолаш тизимини мазкур муассаса...

Оилавий поликлиникаларда нима учун фитобарлар ташкил қилинди?

Иммунитет заифлашиши — саломатлик учун жиддий хатар. Бунда организмнинг турли касалликларга қарши курашиш қобилияти сусаяди. Танамиз ўзини ўзи ҳимоя қилиш функциясини тўлақонли адо эта олмай қолади.

Истеъдодлар устахонасига айланган институт

Самарқанд давлат чет тиллар институти ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Институт ўттиз йил давомида республикамизда тил таълимининг етакчи марказига айланди ва чет тилларида сўзлашувчи малакали мутахассисларни тайёрлаб келмоқда.

Булунғурда янги бозор қачон қурилади?

Туман марказида жойлашган деҳқон бозори ва унинг атрофидаги айрим ҳолатлар нафақат сотувчи ва харидорлар учун, балки бозор ёнидаги йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ва пиёдаларга ҳам ноқулайликлар туғдиряпти. Сотувчиларнинг баъзилари кўчада, яъни пиёдалар йўлагида савдо қиляпти. Уларнинг айримлари ҳатто автомобил йўлининг бир...

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Мўғулистонда "абадий музликлар" майдони қарийб 40 фоизга қисқарган. Испанияда яна ҳалокатли тошқинлар кутилмоқда

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйдаги учрашувда амалдаги президент Жо Байден билан суҳбатда Украинадаги можаро ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилган. Бу ҳақда у New York Post газетасига берган интервьюсида айтди. Трамп Байден билан бу икки мавзуда уларнинг қарашлари...

Ёнғин ва ис гази бепарволарни жазолайди

“Фаолиятимиз давомида газ баллонини қизиб турган печ ёки тандирдан чиққан чўғ устига қўйиб, ичидаги конденсатни қиздираётган фуқароларни кўрдик. 16 атмосфера босими бор газ баллонининг оғзини техник йўл билан каттартиришга уринганлар ҳам бўлган. Буларнинг ҳеч бири яхшилик билан тугамаган...”.

Самарқанд шаҳрида мудҳиш авария: Автобус ҳайдовчиси мактаб ўқувчиси ўлимига сабабчи бўлди

Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, бугун соат тахминан 08:00 ларда шаҳарнинг Камолиддин Беҳзод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Амир Темур кўчасида ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган «ИСУЗУ» русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан чап...

СамДЧТИ: Хорижий тажрибалар амалиётга жорий қилинмоқда

Ўзининг 30 йиллик юбилей ёшини қарши олаётган Самарқанд давлат чет тиллар институти нафақат ёшларга билим бериш, балки ҳар томонлама камол топган, жамиятимиз ривожи учун фойда келтирадиган, жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ижтимоий хизмат қачон, қандай ривожланади?

Бугун ижтимоий хизмат соҳаси замонавий фуқаролик жамиятининг ўзига хос институтига айланди. Ижтимоий давлат сифатида юртимизда ҳам айни йўналишга эътибор ортиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди, янги тизим яратилди. Хўш, бу тизимда нодавлат нотижорат ташкилотларининг...

Паст Дарғомда Диёра Келдиёрова номидаги спорт мактаби ташкил этиладими?

Туманда 400 дан зиёд спорт иншооти бўлиб, шундан иккита спорт мактаби ва битта “Динамо” профессионал футбол мактаби фаолият юритмоқда. Уларда спортнинг 26 туридан 2958 нафар, умумтаълим мактабларида 9 спорт тури бўйича 9800 нафар ўғил-қизлар 120 нафардан зиёд мураббий-ўқитувчи қўл остида...

Камикадзе қандай пайдо бўлган?

Чингизхоннинг набираси - Мўғулистон бешинчи улуғ хони Хубилай 1281 йилда Японияни забт этиш учун қўшин тортди. У қўшинни Корейс кўрфазидан олиб ўтиш учун ҳали жаҳонда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган кўприк қурдирди.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленскийга қарши Залужний: Украинадаги сайловлар натижалари башорат қилинди

Россия президенти Владимир Путин Украина ҳарбийлари томонидан босиб олинган Курск вилоятидаги ҳудудларни 20 январь - Доналд Трамп инаугурациясига қадар Россия назорати остига ўтказмоқчи.

Маҳмудхўжа Беҳбудий: “Халойиқни уламолар ислоҳ этар”

Халқни уйғотувчи яна бир йўл аждодларни ёд этиш, уларнинг амалга оширган ишларини эслаш, таъкидлашдир. Беҳбудий бу усулдан ҳам жуда унумли фойдаланган. Аввалги бўлимлардан бирида адибнинг “Мунтахаби жуғрофияи умумий” китоби фикр юритгандик.

Россиялик туризм соҳаси вакиллари Самарқандга келди

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети тасарруфидаги Туризм академиясида вилоят туризм бошқармаси масъуллари, турагентлар, гидлар ҳамда россиялик туризм соҳаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Сўзлашув нутқи ҳар бир мукаммал тилнинг пойдевори

Бугун ўзбек тили ва уни ривожлантириш, кенг тарғиб қилиш борасида қатор ишлар амалга ошириляпти. Юртимизда бу борада изланиш олиб бораётган олимлар ҳам талай. Ҳар гал ҳамкасблар билан она тилимиз, унинг ривожи ва муаммолари ҳақида гаплашар эканмиз, тилшунос олим, филология фанлари...

Болалар омбудсмани ўғирланган мактаб ўқувчиси бўйича муносабат билдирди

Аввалроқ ОАВда мактаб ўқувчисининг бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ва номусига тегилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Республика Болалар омбудсмани ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

«Биргина эътибор жамиятда ўз ўрнимизни топишда ёрдам бермоқда»

Самарқан давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори Худойназар Юнусов Самарқанд шаҳридаги Оқсарой, Темирйўлчилар, Қўрғонча, Боғистон ва Бирлик маҳаллаларида яшовчи ёшлар билан учрашди.

“Яроқлилик муддати - абадий”: Ҳеч қачон айнимайдиган маҳсулотлар

Қазишмалар давомида археологлар томонидан бир неча маротаба топилган хумчалар ёки бошқа идишлардаги асал минг йиллар давомида сақланганлигига қарамай, истеъмол қилиш учун яроқли бўлиб чиқди.

8 сотих ердан 80 миллион сўм даромад

Иштихон туманининг Деҳқонобод маҳалласида бир оила бор. Хонадон эгаси Самад Болиев ҳунарманд-уста. Бешик ясайди. Бўш вақтларида томорқадаги юмушлар билан шуғулланади.

Қайси мамлакатда олтита фасл бор?

Инсон қаерда яшашига қараб, ўзига хос фасллар алмашинишини ҳис қилади. Масалан, Ўзбекистон аҳолиси ўзгарувчан фаслларнинг аниқ белгиларини кузатишади, ҳаво ҳарорати табиат билан мутаносиб равишда ўзгаради.

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Абхазияда тартибсизликлар ва фавқулодда ҳолат. Трамп "Черчилл"ни Оқ уйга қайтаради

Украина президенти Владимир Зеленский сентябрда Доналд Трампга ҳукуматга қайтган тақдирда Украина ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган учта асосий бандни ўз ичига олган режани тақдим этган эди.

“SIUT Students Girls Club”: Фан ва технология соҳасида талаба қизлар учун янги имкониятлар

Самарқанд халқаро технология университетида талаба қизларни илм-фан ва технологиялар соҳасида ривожлантиришга қаратилган янги ташаббус – “SIUT Students Girls Club”(Талаба қизлар клуби) ташкил этилди.

Сув тежовчи технологиялар: Эртанги муаммонинг бугунги ечими

Зарафшон дарёси вилоятнинг ягона сув манбаи ҳисобланади ва 340 минг гектардан ортиқ суғориладиган ер майдонлари айнан шу дарёдан келадиган сувга бевосита боғлиқ. Дарёдан келадиган сув сарфининг кўп йиллик кўрсаткичларини таҳлил қилганимизда сув миқдори ҳар йили 7-10 фоизга камайиб бораётганлиги кузатилди.

Прокурор энди ҳисобот бермайди, ҳокимлар эса 5 йил муддатга сайланади

Янгиланган Конституцияда белгиланган тамойиллардан келиб чиқиб, амалдаги тартибларга шу каби бир қатор ўзгартишлар киритилди. Айни ўзгаришлар нималардан иборат? Қуйидаги шу ҳақда сўз юритамиз.

Кейинги саҳифа