Муқаддас масканга муносабат қандай бўлиши керак?
Имом Бухорий мажмуаси нафақат Ўзбекистон, балки бутун ислом олами учун улуғ ва муқаддас қадамжолардан бири ҳисобланади. Ҳазрат Имом Бухорийдек буюк муҳаддис номи билан боғлиқ ушбу мажмуа бугун юртимизнинг энг йирик маънавий ва маданий марказларидан бирига айланган.