Жадидлар фаолияти дунё эътиборида
Бобом Саидризо Ализода ҳаётини кўпроқ ўрганганим учун жадидлар билан боғлиқ ҳар бир мужда ёки мақолага эътибор билан қарайман. Айниқса, кейинги пайтда жаҳон тарихчиларининг, зиёлиларнинг Ўзбекистон жадидлари фаолиятининг ўша даврдаги ўрни ва улар маънавий меросининг аҳамиятига қизиқиши мени қувонтиради.