Дабдабали тўй катталарга керакми, ёшларга?
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллар одамлар қорнини тўйдириш учун уч-тўрт қишлоқ наридаги тўйга ош ейишга боришар экан. Ҳозир шукрки, тўқлик замони, дастурхонлардаги қават-қават егуликларни кўриб, тўйдан кейин қанча озиқ-овқат маҳсулотлари исроф бўлишини тасаввур қилиб, ачинасан киши.